platina.uz
Сиёсат

Президент амалий ташриф билан Санкт-Петербургда бўлади

Шавкат Мирзиёев 29-Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида иштирок этади ва нутқ сўзлайди.

Президент амалий ташриф билан Санкт-Петербургда бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 4-5 июнь кунлари амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрида бўлади.

Давлатимиз раҳбари “Прагматик мулоқот – барқарор келажак сари йўл” шиори остида ўтадиган 29-Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида иштирок этади ва нутқ сўзлайди.

Ўзбекистон етакчиси жаҳон иқтисодиётидаги вазият, Ўзбекистон – Россия иқтисодий ҳамкорлигини ривожлантириш истиқболлари борасидаги фикрлари билан ўртоқлашади, шунингдек, мамлакатимизни ривожлантиришнинг бугунги устувор йўналишларига тўхталиб ўтади.

Ташриф дастурида Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан учрашув ўтказиш ҳамда юртимизда биринчи интеграциялашган атом электр станцияси қурилишини бошлаш маросимида иштирок этиш кўзда тутилган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid