Президент иштирокида маданият ва санъат ходимларини мукофотлаш маросими бошланди
Соҳани янада ривожлантириш бўйича келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган учрашув ҳам бўлиб ўтади.

Президент иштирокида маданият ва санъат ходимларини мукофотлаш маросими бошланди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Бугун шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёев маданият ва санъат ходимлари билан соҳани янада ривожлантириш бўйича келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган учрашув ўтказиши белгиланган.

Халқаро конгресс марказида Шавкат Мирзиёев иштирокида маданият ва санъат соҳаси ходимларидан бир гуруҳига давлат мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтмоқда.

