ОАВ: БМТ йирик молиявий инқироз остонасида турибди
Бунга асосий донорлар бўлган АҚШ ва Хитойнинг тўловларни кечиктиргани сабаб бўлган.

The Wall Street Journal газетасининг хабар беришича, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти улкан молиявий инқироз ёқасида турибди.
Чунки Қўшма Штатлар ва Хитой (бу бюджет даромадларининг 42 фоизини ташкил қилади) тўловларни кечиктирмоқда. БМТнинг маълум қилишича, агар вазият шундай давом этса, август ойининг ўрталарига келиб маблағ тугаб қолади.
ОАВга кўра, Қўшма Штатлар ташкилотга 4 миллиард доллар қарздор. Доналд Трамп маъмурияти исрофгарчиликка қарши кураш доирасида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) каби ўнлаб БМТ дастурларидан чиқиб кетди. Вашингтон ўзининг доимий ёрдамини харажатларни қисқартиришга, жумладан, ходимларни қисқартиришга ва машина таржимасини жорий этишга боғламоқда, деб таъкидлайди нашр.
БМТнинг иккинчи йирик донори бўлган Хитой ўзини ташкилотнинг асосий ҳимоячиси ва "молиявий ҳиссалар бўйича амалда етакчи" деб атайди, деб таъкидлайди WSJ. Айни пайтда унинг қарзи 455 миллион долларга етади. Пекин ўзининг молиявий мажбуриятларини бажаришга ваъда бермоқда.
Журналистларнинг фикрига кўра, БМТ ходимларининг маошлари унинг харажатларининг тахминан 70 фоизини ташкил қилади. Шу билан бирга, ташкилот аллақачон сезиларли даражада харажатларни қисқартиришни амалга оширган.
Журналистларнинг сўзларига кўра, котибият баъзи офисларни ёпди, 3000 та лавозимни бекор қилди ва таржимонларнинг иш вақтини қисқартирди.
