Шавкат Мирзиёев Эрдўғонга таъзия йўллади
Туркия жанубидаги Денизли вилоятида шаҳарлараро автобус ҳалокатида саккиз киши ҳалок бўлди.

Шавкат Мирзиёев Эрдўғонга таъзия йўллади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикасининг Денизли вилоятида йўловчи автобуси ҳалокатга учрагани оқибатида инсонлар қурбон бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғонга таъзия йўллади.
Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик изҳор этиб, жароҳатланганлар тез фурсатларда шифо топишини тилади.
Эслатиб ўтамиз, Туркия жанубидаги Денизли вилоятида шаҳарлараро автобус ҳалокатида саккиз киши, жумладан, бир бола ҳалок бўлди ва 33 киши жароҳат олди.
Автобус Измирдан Анталияга кетаётган эди.
Бахтсиз ҳодиса Денизли-Айдин автомагистралида Саракой қишлоғи яқинида содир бўлган, у ерда номаълум сабабларга кўра автобус йўл тўсиғига урилиб, ёниб кетган.
