platina.uz
Спорт

Еврокубокларнинг барча финалида инглиз жамоалари ўйнайди

Европа лигаси ва Европа конференциялар лигасида ҳам финалчилар номлари маълум бўлди.

Еврокубокларнинг барча финалида инглиз жамоалари ўйнайди

Кеча тунда Европа лигаси ва Европа конференциялар лигаси ярим финал учрашувлари якунига етди ҳамда финалга Англия клублари йўл олди.

Европа конференциялар лигаси, ярим финаллар

Мазкур мусобақанинг ярим финал ўйинларига Англия, Испания, Франция ва Украина клублари етиб келган эди. Аммо финалга испан ва инглиз жамоалари чиқди.

  • Райо Вальекано (Испания) – Страсбур (Франция) - 1:0, 1:0
  • Шахтёр (Украина) – Кристал Пэлас (Англия) - 1:3, 1:2

Финал ўйини 27 май куни Лейпцигда бўлиб ўтади. Унда Кристал Пэлас ва Райо Вальекано майдонга тушади.

Европа лигаси, ярим финаллар

Мазкур мусобақанинг битта ярим финали инглиз дербисига айланиб кетди. Агар қуръада бошқачароқ омад келганида ушбу дерби финалга кўчиши мумкин эди.

  • Ноттингем Форест (Англия) – Астон Вилла (Англия) - 1:0, 0:4
  • Брага (Португалия) – Фрайбург (Германия) - 2:1, 1:3

Финал ўйини 20 май куни Истанбул шаҳрида Фрайбург ва Астон Вилла жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.

Аввалроқ Европа чемпионлар лигаси финалчилари ҳам маълум бўлганди: Арсенал ва ПСЖ.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid