Нодиржон Машрапов Фарғона тумани ҳокими этиб тайинланди
Бу вазифада аввал Ҳамидулло Иномов ишлаб келганди.

Фарғона туманига янги ҳоким тайинланди.
Туманга раҳбарлик қилиб келган Иномов Ҳамидулло Таджиевич лавозимидан озод этилди.
Унинг ўрнига Машрапов Нодиржон Рузибоевич Фарғона тумани ҳокими лавозимига тайинланди. У аввал Кадастр агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Аввалроқ Ҳожиқўзижон Исақов Бағдод тумани ҳокими бўлганди.
