Бағдод туманига янги ҳоким тайинланди
Ҳожиқўзижон Исақов аввал Фарғона вилояти ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари сифатида ҳам ишлаган.

Бағдод туманига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Бугун Халқ депутатлари Бағдод туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этди.
Сессияда лавозимидан озод этилган Ғанижон Солиев ўрнига янги туман ҳокимини тайинлаш билан боғлиқ ташкилий масала кўрилди.
Ҳозирга қадар Фарғона вилояти 426-хўжаликлараро ихтисослашган кўчма механизмлар колоннаси масъулияти чекланган жамияти бошлиғи бўлиб ишлаб келган Ҳожиқўзижон Исақов Бағдод тумани ҳокими этиб тасдиқланди.
Ҳожиқўзижон Исақов аввал Фарғона вилояти ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари сифатида ҳам ишлаганди.
Аввал Фарғонада Бешариқ тумани ва Марғилон шаҳарларида ҳам ҳоким ўзгарганди.
