platina.uz
Жамият

“Илғор ижодкор” Президент мукофоти жорий этилади

Мукофот шеърият, драматургия ҳамда болалар адабиёти йўналишларини ўз ичига олади, ғолибларга БҲМнинг 200 баравари миқдорида пул мукофоти берилади. 

“Илғор ижодкор” Президент мукофоти жорий этилади

“Илғор ижодкор” Президент мукофоти жорий этилади.

“Янги Ўзбекистон ёшлари – 2030” стратегиясини тасдиқлаш ҳамда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–66-сон, 20.04.2026 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2027 йилдан ҳар 2 йилда 1 марта 12 август – Халқаро ёшлар куни арафасида “Авлодлар мулоқоти” халқаро ёшлар конгресси ўтказилади.

2026 йилдан ҳар йили сентябр ойида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида миллий урф-одатларга таяниб, юксак маданий-эстетик меъёрлар ҳамда хавфсизликни таъминлаган ҳолда “Ёшлик – ҳаётнинг бахтли ва олтин даври” шиори асосида умуммиллий ёшлар фестивалини ўтказиб бориш йўлга қўйилади.

2026 йилдан китобхонлик маданиятини юксалтириш йўлида фидокорона меҳнат қилаётган ёш ижодкорларни рағбатлантириш мақсадида “Илғор ижодкор” Президент мукофоти жорий этилади. Унга кўра:

- шеърият, драматургия ҳамда болалар адабиёти йўналишлари бўйича энг яхши ёзувчи ва шоирлар мукофотланади;

- ҳар бир йўналиш бўйича ғолиблар БҲМнинг 200 баравари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади.

2026 йилдан ҳудудларда таълим муассасаси, спорт объектлари, ёшлар ва маданият маркази, кутубхона, кинотеатр, концерт-томоша зали, кўнгилочар сайлгоҳ ва боғлардан иборат ёшларга мўлжалланган инфратузилма объектлари фаолиятини йўлга қўйиш бўйича минимал стандартлар жорий этилади.

2026–2027 йилларда ҳар бир ҳудудда 1 тадан туризм, гастрономик, ёшлар сайилгоҳи ва савдо-сервисга ихтисослашган махсус хизмат кўрсатувчи кўчаларда кутубхона, “book cafe”, китоб дўконлари жойлаштирилади.

Китоб сотувини ойига 10 мингдан оширган тадбиркорларга 1 млрд сўмгача Марказий банк асосий ставкасининг 50 фоизи миқдоридаги фоиз ставкасида 6 ойлик имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга ссуда ажратиш чоралари кўрилади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid