Ўзбекистон ҳудудига салқин ва нам ҳаво массалари кириб келади
Республиканинг баланд тоғли ҳудудларида ёмғир қорга айланиши мумкин.

Ўзбекистон ҳудудида ҳарорат пасайиб, тоғли ҳудудларда қор ёғиши мумкин. Бу ҳақда "Ўзгидромет" хабарида айтилади.
Жорий йилнинг 14-17 апрел кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва салқин ҳаво массалари кириб келади.
14 апрелда Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларида, 15-17-апрелда республиканинг кўпчилик вилоятларида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Момақалдироқ кузатилиши мумкин.
Республиканинг баланд тоғли ҳудудларида ёмғир қорга айланиши кутилмоқда.
Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача, айрим жойларда баъзида 25-28 м/с гача кучаяди, 14-15-апрельда айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
15-17 апрелда кундузги ҳаво ҳарорати аста-секин 13-16 даражагача пасаяди.
