platina.uz
Жамият

ИИВ прописка бўйича тушунмовчиликка изоҳ берди

Пойтахт ва Тошкент вилоятида рўйхатдан ўтиш бўйича талаблар юмшатилгани аҳоли орасида турли нотўғри тушунчалар шаклланишига сабаб бўлаётганди.

ИИВ прописка бўйича тушунмовчиликка изоҳ берди
Фото: Platina.uz | ИИВ Миграция ва персоналлаштириш департаменти бошлиғи Улуғбек Ташходжаев

Охирги йилларда пойтахтда ва Тошкент вилоятида рўйхатдан ўтиш бўйича талаблар юмшатилгани аҳоли орасида турли нотўғри тушунчалар шаклланишига ҳам сабаб бўлди. Жумладан, Тошкентда “прописка” бекор қилинди, истаган жойда рўйхатдан ўтмасдан яшайвериш мумкин, деган фикрни кўп эшитамиз.

Бироқ қонунчиликда нафақат, Тошкент шаҳри ва вилоятида, балки бутун Ўзбекистонда рўйхатдан ўтиб яшаш талаби ҳамон ўз кучида. ИИВнинг оммавий ахборот вакиллари билан 11 апрелда ўтказган очиқ мулоқотида ушбу масалага батафсил изоҳ берилди.

“Агар рўйхатдан ўтмасдан, истиқомат қилиш ҳолати биринчи марта аниқланса, БҲМнинг 3 баравари миқдорида, 1 йил ичида қайта аниқланса, 5 баравари миқдорида жаримага тортилади. Шунингдек, ижарага берувчи томон ёки уй-жой ширкатлари ва мулкдорлар ҳам жавобгарликка тортилиши мумкин”, деди ИИВ Миграция ва персоналлаштириш департаменти бошлиғи Улуғбек Ташходжаев.

Президент Шавкат Мирзиёев 2025 йил 10 июл куни “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, чет эл фуқароларини ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тўғрисида”ги қонун(ЎРҚ–1074-сон)ни имзолаганди.

Хусусан, ушбу қонун билан 2011 йил 14 сентябрда қабул қилинган "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида"ги ва 2020 йил 13 майда қабул қилинган "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги қонунлар ўз кучини йўқотган.

Лекин Ўзбекистон фуқаролари яшаш жойи ўзгарган тақдирда, янги яшаш жойига келган кундан эътиборан 10 иш кунидан кечиктирмай рўйхатдан ўтиши шарт. Бу ҳақда Platina.uz батафсил тушунтириш бериб ўтган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid