platina.uz
Жамият

Жиззахда сув ва канализация нархи оширилди

Қонунчиликка кўра, коммунал хизматлар нархи ошадиган бўлса, камида 15 кун олдин ОАВда эълон қилиниши керак.

Жиззахда сув ва канализация нархи оширилди

Жиззах вилоятида ичимлик ва оқова сув нархлари ошириладиган бўлди. Бу ҳақда 2026 йил 10 апрелда халқ депутатлари вилоят кенгаши қарори имзоланган.

Ичимлик суви:

  • Аҳоли учун 4500 (эски нарх 4000);
  • Бюджет ташкилотлари учун 10 000 (эски нарх 6000);
  • Улгуржи истеъмолчилар учун 10 000 (эски нарх 6000);

Оқова сув:

  • Аҳоли учун 2000 (эски нарх 1700);
  • Бюджет ташкилотлари учун 4000 (эски нарх 2500);
  • Улгуржи истеъмолчилар учун 4000 (эски нарх 2500).

Жиззахда сув ва канализация тарифлари бундан 2 йил аввал, 2024 йил 15 февралда оширилган эди. Вилоят ҳокимлиги ҳозирча бу ҳақда расман эълон берганича йўқ.

Янги нархлар ОАВ орқали расман эълон қилинган кундан кучга кириши белгиланган. Аммо коммунал хизматлар нархи ошадиган бўлса, камида 15 кун олдин ОАВда эълон қилиниши керак.

Жиззахда коммунал тўловлар нархи ошса, дарҳол кучга кириши одатий ҳолга айланган. Бундан олдинги қарорда ҳам шундай норма бор эди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid