Шоир ва публицист Қамчибек Кенжа вафот этди
У "Тоғ йўлида бир оқшом", "Бобурийлардан бири", "Бахт қуши ёки ушалган орзулар", "Хамир учидан патир ёхуд кулча ҳикоялар", "Сайланма" каби насрий ва шеърий асарлар муаллифи саналади.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, адиб, шоир, публицист, таржимон Қамчибек Кенжа 80 ёшида вафот этди.
Қамчибек Кенжа 1946 йил 15 августда Андижон вилоятининг Избоскан туманидаги Гуркуров кишлоғида туғилган.
ТошДУнинг филология факултетини тугатган (1969). Дастлабки шеърий тўплами — "Соғинч" (1975). Ёзувчининг "Яшил барг" деган биринчи ҳикоялар тўплами эса 1977 йилда нашр этилган.
"Кўнгил кўчалари" (1979), "Ишқинг тушса" (1981), "Орзумандлар" (1982), "Нотаниш гул" (1986), "Тоғ йўлида бир оқшом" (1987), "Бобурийлардан бири" (2000), "Бахт қуши ёки ушалган орзулар" (2001), "Хамир учидан патир ёхуд кулча ҳикоялар" (2005), "Сайланма"(1-китоб, 2006) каби насрий ва шеърий асарлар муаллифи.
Сафарномалар ёзган (" Ҳинд сориға", "Буюклар изидан" ва бошқа).А. С. Пушкин, Х. Хейне, Ш. Петефи, В. Брюсов, М. Светлов каби шоирларнинг асарларини ўзбек тилига таржима қилган.
