Шифокор узоқ умр кўриш учун тўрт маҳсулотни чеклаш лозимлигини айтди
Улар орасида қайта ишланган гўшт, шакарли ичимликлар ҳам бор.

Шифокор узоқ умр кўриш учун тўрт нарсани чеклаш лозимлигини айтди.
Доктор Диэго Суарес овқатланиш рационига битта ўзгартириш киритиш 100 йилгача яшашга ёрдам беришини айтди. Унинг тавсиясини La Razon келтирди.
Узоқ умр кўришни тарғиб қилиш учун Суарес одамларни дастурхондан қайта ишланган гўшт, шакарли ичимликлар, қуруқ маҳсулотлардан иборат нонушта ва ширинликларни камайтиришга чақирди. Бироқ, шифокор бу озиқ-овқатларни рациондан бутунлай чиқариб ташламаслик кераклигини таъкидлади.
"Агар вақти-вақти билан завқланишни истасангиз, ташқарига чиқинг ва улардан истеъмол қилинг, лекин ҳеч қачон ушбу маҳсулотларни уйингиз остонасидан ўтказманг, чунки бу сизнинг кундалик одатингизга айланади", деб тушунтирди мутахассис.
Ҳар бир инсон учун уй фақат соғлом одатлар шаклланадиган жой бўлиши керак, деб қўшимча қилди Суарес.
