platina.uz
Жамият

Кўриб чиқиш муддати ўтган мурожаатлар юқори ташкилотларга ўтказилади

Виртуал қабулхона ахборот тизимида мурожаатлар  “шошилинч”, “одатий”, “маслаҳат талаб қилувчи” тоифаларига ажратилади. 

Кўриб чиқиш муддати ўтган мурожаатлар юқори ташкилотларга  ўтказилади

Аҳоли билан мулоқот тизими самарали ташкил қилинади.

“Аҳоли билан мулоқот тизимини самарали ташкил қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–51-сон, 01.04.2026 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2026 йил 1 майдан:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонаси ахборот тизимига келиб тушган мурожаатлар бўйича назорат вақти режими ўрнатилади, бунда кўриб чиқилиши белгиланган муддатдан ўтган мурожаатлар ижро учун автоматик юқори турувчи давлат органига ўтади;

Виртуал қабулхона ахборот тизимида мурожаатларни қабул қилишда улар “шошилинч”, “одатий”, “маслаҳат талаб қилувчи” тоифаларига ажратиш амалиёти йўлга қўйилади, назоратга қайтарилган мурожаатлар 3 иш куни ичида юқори турувчи органлар томонидан қайта ўрганиб чиқилади;

- аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари ҳисоботларини Қонунчилик палатаси ва Сенатда, ҳокимлар ҳамда ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари ҳисоботларини эса тегишлича Сенатда ёки маҳаллий кенгашларда ҳар чоракда камида 1 марта эшитиб бориш тартиби жорий қилинади;

- давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот хизматлари Халқ қабулхоналари билан ҳамкорликда ҳудудда мурожаатлар билан ишлаш ҳолатини ёритади, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлардаги мурожаатларнинг кўриб чиқилишига оид эътирозларни ўрганиб боради ва бу улар фаолиятининг самарадорлиги кўрсаткичларида акс эттирилади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid