platina.uz
Сиёсат

Президент Қозоғистон ТИВ раҳбарини қабул қилди

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги яқин дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари муҳокама этилди. 

Президент Қозоғистон ТИВ раҳбарини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 31 март куни мамлакатга расмий ташриф билан келган Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазири Ермек Кошербаевни қабул қилди.

Суҳбат аввалида юқори мартабали меҳмон давлат раҳбарига Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаевнинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги яқин дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Парламентлар, ҳукуматлар, ҳудудлар ва ишбилармон доиралар даражасида амалга оширилаётган фаол ҳамкорлик муносабатлари катта мамнуният билан қайд этилди.

Таъкидланганидек, қўшма Ҳукуматлараро комиссия самарали фаолият юритмоқда. Товар айирбошлаш ҳажми барқарор ўсиб бормоқда, саноат, энергетика, транспорт, экология ва сувдан фойдаланиш соҳаларида кооперация алоқалари изчил кенгаймоқда.

Учрашув чоғида иқтисодий лойиҳаларни жадаллаштириш, нодир металлар соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, сайёҳлик оқимини янада кўпайтириш, гуманитар алмашинув дастурларини, шу жумладан, космос ва креатив иқтисодиёт соҳаларида тобора кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар кун тартибини пухта тайёрлаш муҳимлиги таъкидланди. Халқаро ва минтақавий сиёсат масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid