platina.uz
Жамият

Ушбу ҳафтада қисқа ёмғирлар ва момақалдироқли об-ҳаво кутилади

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Ушбу ҳафтада қисқа ёмғирлар ва момақалдироқли об-ҳаво кутилади
Фото: Platina.uz

"Ўзгидромет" бошланган ҳафта учун об-ҳаво маълумотини тақдим этди. Бугун кундузи Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларида ва куннинг иккинчи ярмида марказий ва жанубий вилоятлар бўйича айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилиши мумкин.

Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 20-25 даража илиқ бўлади.

31 март ва 1 апрел кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида, шунингдек, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғади. Кундузги ҳаво ҳарорати 27-30 даража илиқ атрофида бўлади.

2 апрелда шимоли-ғарбий ҳудудларда, чўл зонасида ва жанубий вилоятларда, 3 апрелда эса республиканинг кўпчилик вилоятларида баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғирлар ёғиши кутилмоқда.

Ҳарорат 24-27 даражагача, жанубда 20-22 даражагача пасаяди.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, жанубда ва чўл ҳудудларда 14 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тошкентда: бугун ёғингарчилик кутилмайди, фақат кечга томон бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Ҳарорат 22-24 даража илиқ бўлади.

31 март ва 1-2 апрель кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи 27-29 даража илиқ бўлади. 3 апрелда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Кундузги ҳарорат 24-27 даража илиқ бўлади. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid