Вилоятлараро янги транспорт йўналишлари очилади
Навоий вилоятидан "Навбаҳор-Тошкент" автобус йўналиши йўлга қўйилади.

Вилоятлараро янги транспорт йўналишлари очилади. Бу ҳақда Транспорт вазири Илҳом Маҳкамовнинг буйруғида айтилади.
Мазкур буйруқ 2026 йил 19 март куни эълон қилинган.
Унга кўра, "Навбаҳор-Тошкент" автобус йўналиши, "Гулистон - Зомин" йўналишли такси (микроавтобус) йўналиши, "Урганч-Нукус" йўналишли такси йўлга қўйилади.
Ушбу буйруқ ижросини назорат қилиш вазир биринчи ўринбосари М.Омаров зиммасига юкланган.
