Шавкат Мирзиёев тожикистонлик маданият ходимини мукофотлади
Сўғд вилояти "Нури ниёгон" шашмақом ансамбли раҳбари Шуҳратжон Набиевга "Дўстлик" ордени берилди.

Тожикистон Республикаси Сўғд вилояти "Нури ниёгон" шашмақом ансамбли раҳбари Набиев Шуҳратжон Журабекович Ўзбекистоннинг "Дўстлик" ордени билан мукофотланди.
Бу ҳақда Ўзбекистон президенти фармони эълон қилинди.
У "Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги кенг қамровли ҳамкорлик ва яхши қўшничилик муносабатларини ривожлантириш, азалий дўстлик, стратегик шериклик ва маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш борасидаги катта хизматлари, кўп йиллик самарали ижодий фаолияти, мақом санъатини ривожлантириш ва оммалаштириш, ўзбек халқининг бой маданий ва маънавий меросини дунё ҳамжамияти ўртасида тарғиб этишдаги фаол иштироки ҳамда муштарак қадрият ва анъаналарни асраб-авайлаш ва бойитиш йўлидаги ибратли фаолияти учун" тақдирланди.
