platina.uz
Жаҳон

Колумбияда ҳарбий самолёт ҳалокатга учради

Натижада 60 нафардан ошиқ киши ҳалок бўлган, уларнинг катта қисми оддий аскарлардир. 

Колумбияда ҳарбий самолёт ҳалокатга учради

Колумбияда ҳарбий самолёт ҳалокатга учради. Натижада 60 дан ортиқ одам ҳалок бўлди.

Фожиа 23 март куни мамлакат жанубида содир бўлди. Самолёт минтақадаги қўшинларни алмаштириш доирасида 27-бригада аскарларини ташиётган эди.

Колумбия қуролли кучлари қўмондони генерал Ҳуго Алежандро Лопес Баррето ҳалокатда 66 киши қурбон бўлганини тасдиқлади. Тўрт киши бедарак йўқолган деб ҳисобланади.

AFP агентлиги ҳам ҳарбийлар орасидаги манбасига таяниб, қурбонлар сони 66 кишини ташкил этаётгани ҳақида хабар берган: уларнинг 58 нафари аскарлар, олти нафари ҳарбий-ҳаво кучлари ҳарбийлари ва икки нафари полициячилар бўлган.

Пуэрто-Легисамода Колумбия ҳарбий-денгиз флоти базаси жойлашган бўлиб, шу туфайли ҳарбий бўлинма воқеа жойига тезда етиб келишга ҳамда жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатишга муваффақ бўлган.

Авариянинг дастлабки сабаби самолётни бошқаришда қийинчиликлардир. Парвоздан сўнг, самолёт баландликни тўғри кўтара олмаган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid