platina.uz
Маданият

Шавкат Мирзиёев Ислом цивилизацияси маркази расмий очилишида қатнашди

Давлат раҳбари ислом цивилизацияси марказида яратилган шароитлар ва энг ноёб экспонатлар билан танишди. 

Шавкат Мирзиёев Ислом цивилизацияси маркази расмий очилишида қатнашди

Шавкат Мирзиёев Ислом цивилизацияси маркази расмий очилишида қатнашди.

Шунингдек, давлат раҳбари ислом цивилизацияси марказида яратилган шароитлар ва энг ноёб экспонатлар билан танишди.

Ислом цивилизацияси маркази — Ўзбекистондаги энг йирик маданий, илмий ва таълим комплекси. Умумий майдони 45 000 м² атрофида, 10 гектар ерда қурилган уч қаватли замонавий мажмуа. Унинг тўрт томонида баландлиги 34 метрли пештоқлар, ўртада 65 метрли гумбаз қурилган.

Архитектураси ўрта асрлар Марказий Осиё услубини (Регистон ансамблидан илҳомланган порталлар, нақшлар) замонавий технологиялар (интерактив панеллар, LED-экранлар, рақамли аватарлар) билан уйғунлаштирган. Марказ музей, илмий-тадқиқот институти, кутубхона, миллий архив, анъанавий ҳунар марказлари, конференц-заллар ва таълим бўлимларини бирлаштиради.

Бир вақтнинг ўзида 266 нафар фойдаланувчига хизмат кўрсата оладиган ушбу кутубхона республикадаги энг катта сиғимга эга илмий ахборот марказларидан биридир. Кутубхона фонди 350 минг босма китобга мўлжалланган.

Электрон база эса 10 миллион ресурсни қамраб олиш имкониятига эга. Халқаро илмий журналлар ва таълим платформаларига обуна йўлга қўйилган, хорижий кутубхоналар билан муштарак рақамли майдон яратилган.

Ёш фарзандли тадқиқотчилар учун алоҳида болалар хонаси, имконияти чекланган шахслар учун мослаштирилган шароитлар яратилган.

Ислом цивилизацияси маркази жаҳон миқёсида бир қатор нуфузли эътирофларга сазовор бўлиб, глобал илмий ва маданий майдондаги нуфузини тобора мустаҳкамламоқда.

2025 йилда Марказ Европанинг нуфузли мукофотларидан бири Prix Avicenne мукофотига лойиқ деб топилди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid