“Ўзйўлкўприк” кластери мансабдори пора билан ушланди
У “Беруний-Тўрткўл” А380-сонли магистрал йўл қурилиши лойиҳасининг 5 километрлик иш ҳажмини олиб бериш эвазига 10 минг доллар талаб қилган.

Йўл қурилиши соҳасида ноқонуний ҳолат фош этилди.
“Ўзйўлкўприк” кластери давлат муассаси Қорақалпоғистон Республикаси филиали мансабдор шахси пора билан ушланди. У хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, қурилиш фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖга ўзининг юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали “Беруний-Тўрткўл” А380-сонли магистрал йўл қурилиши лойиҳасининг 5 километрлик иш ҳажмини олиб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Давлат хавфсизлик хизматининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ушбу мансабдор шахс сўралган пул маблағини МЧЖ раҳбаридан олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
