Алиментдан қочиб, даромадини яширганларга қарши "ов" бошланади
Алимент тўламаслик ёки даромадига нисбатан кам сумма тўлаш учун ҳақиқий даромадини яшириш авж олиб кетганди. Бунга ҳатто маданият соҳаси вакиллари ҳам ўрганиб олганди.

Қарши шаҳридаги 255 нафар одам алимент тўлашдан бўйин товлаб юрганининг сабаблари ўрганилганда уларнинг 193 нафари касб-ҳунари бор бўлгани билан ишсиз экани, яна 62 нафари даромадини камайтириб кўрсатаётгани аниқланган.
Президент мурожаатлар билан ишлашда жорий этиладиган янги тизим қандай бўлишини Қарши шаҳри мисолида тушунтириб берган. Бу ҳолатда ўтган йили Халқ қабулхонасига Қарши шаҳри аҳолисидан келиб тушган 11 мингта мурожаат таҳлил қилинган.
Энди шаҳар солиқ инспекцияси Бош прокуратура департаменти билан биргаликда даромадини яшириб келаётганларнинг фаолиятини "соядан" чиқаради.
Бу жараёнда ҳокимлик, банклар ва ҳоким ёрдамчилари, шаҳар бандлик ва МИБ бўлимлари биргаликда ишлаб, фуқароларни тадбиркорликка жалб қилади, ишсизларни ҳудуддаги саноат ва сервис корхоналаридаги вакант ўринларга жойлаштиради. Хорижда ишлаш истагида бўлган алимент тўловчилар билан уч томонлама шартнома тузиб, тил ва касбга ўргатиб, хорижга юқори даромадли ишларга юборади.
Шунда алимент тўловчилар қарамоғида бўлган 700 га яқин боланинг моддий таъминоти ўзгаради.
Алимент тўламаслик ёки даромадига нисбатан кам сумма тўлаш учун ҳақиқий даромадини яшириш авж олиб кетганди. Бунга ҳатто маданият соҳаси вакиллари ҳам ўрганиб олганди.
