Ҳосилбек Эшназаровнинг оиласига уч хоналик уй берилди
Тошкентдаги ЙТҲда вафот этган ходимнинг хотирасига бағишлаб ёдгорлик мажмуаси ҳам очилди.

Тошкент шаҳар ИИББда хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган кичик сержант Ҳосилбек Эшназаровнинг оиласига уч хоналик уй берилди. Шунингдек, унинг хотирасига бағишлаб ёдгорлик мажмуаси очилди.
Маросимда Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти, пойтахт жамоатчилиги, Ҳосилбекнинг сафдошлари ва оила аъзолари иштирок этди.
Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги 62-мактабда эса Ҳосилбек учун ёдгорлик барпо этилади.

Шахсан давлат раҳбарининг эътибори билан, Ҳосилбек Эшназаров юксак унвон “Жасорат” медали билан мукофотланди.
Тадбирда Ички ишлар вазири томонидан ушбу медал Ҳосилбекнинг отасига топширилди. Шу билан бирга Президент совғаси сифатида Эшназаровлар оиласига уч хонали хонадон тақдим этилди.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал марҳум ЙПХ ходимига "Жасорат" медали берилганди.
