platina.uz
Жамият

Тошкентда йўл ҳаракати ҳолатини яхшилашга қаратилган "Долзарб 90 кунлик" эълон қилинди

Мутахассислар пойтахтнинг энг тирбанд бўлган 472 км автомобил йўлларини аниқлаб, устувор йўналишларда иш бошлайди. 

Тошкентда йўл ҳаракати ҳолатини яхшилашга қаратилган "Долзарб 90 кунлик" эълон қилинди

Тошкентда йўл ҳаракати ҳолатини яхшилашга қаратилган "Долзарб 90 кунлик" эълон қилинди.

Жорий йилнинг 26 феврал куни Президент Администрацияси раҳбарининг Йўл ҳаракатини ташкил этиш марказига ташрифи бўлиб ўтди. Ташриф якунига кўра йўл инфратузилмасини бошқариш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча устувор йўналишлар ва аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Шу муносабат билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтдаги йўл ҳаракати ҳолатини яхшилашга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар мажмуасини амалга ошириш учун “Долзарб 90 кунлик” эълон қилинишини билдирган.

ЙҲТЕМ мутахассислари пойтахтнинг энг тирбанд бўлган 472 км автомобил йўлларини аниқлаб, ишларни қуйидаги устувор йўналишларда бошлашни тавсия қилди:

— йўл ҳаракатини ташкил этиш бўйича лойиҳа ечимларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш;

— жамоат транспортига устуворлик бериш ва тегишли инфратузилмани яратиш;

— кўча-йўл тармоғи бўйлаб реклама конструкциялари ва бошқа ташувчиларни ўрнатишни тартибга солиш ҳамда назорат қилиш;

— автомобил йўллари бўйида жойлашган мавжуд савдо шохобчаларини оптималлаштириш ва улар бўйича тартибли ечимлар ишлаб чиқиш;

— светофор объектлари ва йўл белгиларини ўрнатиш, модернизация қилиш ва янгилаш;

— йўл ҳаракатини ташкил этишнинг тасдиқланган схемалари асосида йўл чизиқларини такомиллаштириш;

— бекат мажмуаларини янгилаш ва алмаштириш;

— кўча-йўл тармоғида чуқурча ва карта усулида таъмирлаш ишларини олиб бориш;

— автотураргоҳ майдонини ривожлантириш ва тартибга солиш.

Ишларнинг бажарилиши ва эришилган натижалар тўғрисида расмий алоқа каналлари орқали ҳар куни маълумот бериб борилади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid