platina.uz
Иқтисод

Сурхондарёда умумий қиймати 7,1 млрд долларлик лойиҳалар бошланди ва ишга туширилди

Шавкат Мирзиёев рамзий тугмани босиб, тоғ-кон саноати, геология, енгил саноат, мебелсозлик, озиқ-овқат, хизмат кўрсатиш ва туризм соҳаларида янги лойиҳаларнинг қурилиши ва фаолиятини бошлаб берди. 

Сурхондарёда умумий қиймати 7,1 млрд долларлик лойиҳалар бошланди ва ишга туширилди

Давлат раҳбари Сурхондарё вилоятида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар кўргазмаси ҳамда хорижий инвесторлар билан ҳамкорликда амалга оширилаётган йирик лойиҳалар тақдимоти билан ҳам танишди.

Сўнгги йилларда вилоятда тадбиркорлик жадал ривожланиб, инвесторларнинг ҳудудга қизиқиши тобора ортмоқда.

Ўтган йили вилоят ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 63,7 триллион сўмга етди. Йирик саноат корхоналари қарийб 30 тага, кичик корхоналар 4 минг 820 тага етказилиб, 18,8 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарди. 2,1 миллиард доллар қийматидаги хорижий инвестиция ўзлаштирилди. Дунёнинг 37 давлатига 483 миллион долларлик маҳсулот ва хизматлар экспорт қилинди.

Давлатимиз раҳбарига тақдимот қилинган лойиҳалар вилоят иқтисодиётининг турли тармоқларини қамраб олган. Уй-жой қурилиши, тоғ-кон саноати ва геология, енгил саноат, озиқ-овқат, энергетика, соғлиқни сақлаш ва фармацевтика, таълим, хизмат кўрсатиш ҳамда туризм соҳаларида янги қувватларни ишга тушириш назарда тутилган.

Умумий қиймати қарийб 1,6 миллиард доллар бўлган лойиҳалар Россия, Хитой, Туркия, Покистон, Япония, Германия, Ҳиндистон, Мўғулистон билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Давлатимиз раҳбари инвесторлар билан суҳбатлашди.

Шундан сўнг жамоатчилик вакиллари иштирокида Сурхондарё вилоятида умумий қиймати 7,1 миллиард доллар бўлган 44 та лойиҳани ишга тушириш ва бошлашга бағишланган маросим бўлиб ўтди.

Президент Шавкат Мирзиёев рамзий тугмани босиб, тоғ-кон саноати, геология, енгил саноат, мебелсозлик, озиқ-овқат, хизмат кўрсатиш ва туризм соҳаларида янги лойиҳаларнинг қурилиши ва фаолиятини бошлаб берди.

Жумладан, Хитой, Туркия, Ҳиндистон, Покистон, Россия, Тожикистон ва маҳаллий инвесторлар иштирокида 741 миллион долларлик 13 та лойиҳа ишга туширилди.

Шунингдек, Австрия, Германия, Нидерландия, Хитой, Ҳиндистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Россия ва Афғонистон давлатлари билан ҳамкорликда 6 миллиард 300 миллион долларлик 31 та лойиҳа бўйича қурилиш ишлари бошланди.

Ушбу лойиҳаларнинг амалга оширилиши ҳисобига 18 мингта янги иш ўрни яратиш, 82 триллион сўмлик саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва бунинг натижасида 1 миллиард 400 миллион долларлик маҳсулотларни экспорт қилиш имконияти пайдо бўлади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid