platina.uz
Сиёсат

Ўзбекистон Украина бўйича БМТ резолюциясида бетараф қолди

Ҳужжатни 107 давлат қўллаб-қувватлади. Россия ва Беларус каби 12 давлат қарши овоз берди. 

Ўзбекистон Украина бўйича БМТ резолюциясида бетараф қолди

БМТ Бош Ассамблеяси Украинанинг мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватловчи резолюция лойиҳасини қабул қилди.

Ҳужжатни 107 давлат қўллаб-қувватлади. Россия ва Беларус каби 12 давлат қарши овоз берди. Эллик бир давлат бетараф қолди, жумладан, Арманистон, Бразилия, Венгрия, Қозоғистон, Сербия, АҚШ ва Ўзбекистон.

Қўшма Штатлар резолюция лойиҳасидан суверенитет ва ҳудудий яхлитликка, шунингдек, БМТ Низоми қоидаларига оид иккита параграфни олиб ташлашни таклиф қилди. Бироқ, аъзо давлатлар бу таклифни овозга қўйишдан бош тортдилар ва резолюция дастлаб тайёрланганидек қабул қилинди.

Ҳужжат Украинада уруш бошланганининг тўрт йиллиги муносабати билан маъқулланди.

Унда Россия ва Украина ўртасида зудлик билан, тўлиқ ва шартсиз сулҳ тузиш, шунингдек, БМТ Низомини ўз ичига олган халқаро ҳуқуққа мувофиқ кенг қамровли, адолатли ва узоқ муддатли тинчлик ўрнатиш талаб қилинади.

Бундан ташқари, резолюцияда томонлар ўртасида ишончни мустаҳкамлашнинг муҳим чораси сифатида ҳарбий асирларни тўлиқ алмаштириш, ноқонуний равишда ҳибсга олинган барча шахсларни озод қилиш ва барча мажбуран кўчирилган ёки депортация қилинган тинч аҳолини, шу жумладан болаларни қайтаришга чақирилади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid