platina.uz
Жамият

Ёшларнинг стартап лойиҳалари учун 2 млрд сўм тақдим этилади

Энг яхши лойиҳаларни таклиф қилган ёшлар иштирокида Самарқанд шаҳрида Халқаро инклюзив ёшлар оромгоҳини ташкил этилади. 

Ёшларнинг стартап лойиҳалари учун 2 млрд сўм тақдим этилади

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги “Фикрингни бер (Voice Up)” инклюзив оромгоҳини ташкил қилиб, ёшлар ташаббуси асосида ўндан зиёд лойиҳаларни амалга оширди.

Эндиликда ушбу лойиҳани ҳар бир ҳудудда ўтказиб, 1 минг нафар ёшларни қамраб олиш, энг яхши лойиҳаларни таклиф қилган ёшлар иштирокида Самарқанд шаҳрида Халқаро инклюзив ёшлар оромгоҳини ташкил қилиш топширилди.

“Ўсиш ва ривожланиш (Upshift)” стартап лойиҳаси кенгайтирилиб, бу йил медиа, дизайн, ҳунармандчилик, ишлаб чиқариш ва инновация йўналишларида ҳам танлов ўтказилади.

Ёшларнинг энг яхши 40 та стартап лойиҳасини молиялаштириш учун 2 миллиард сўм ажратилади.

Аввал ёшлар тадбиркорлиги учун қўшимча 200 миллион доллар ажратилиши маълум бўлганди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid