platina.uz
Жаҳон

CNN: Украина ўз тарихида мисли кўрилмаган демографик муаммога дуч келди

Мамлакат Россия ҳужум қилганидан бери тахминан 10 миллион кишини йўқотган. Бу рақамга ҳалок бўлганлар, қочқинлар ва Россия назоратидаги ҳудудларда яшовчилар киради. 

CNN: Украина ўз тарихида мисли кўрилмаган демографик муаммога дуч келди

CNN Украина ўз тарихида мисли кўрилмаган демографик муаммо қаршисида қолгани ҳақида ёзди.

Украина Миллий Фанлар Академияси академиги Элла Либанованинг таъкидлашича, Украина Россия билан ҳарбий можаро бошланганидан бери тахминан 10 миллион кишини йўқотган. Бу рақамга ҳалок бўлганлар, Европа давлатларига кетганлар ва Россия назоратидаги ҳудудларда яшовчилар киради.

"Бу фалокат. Ҳеч бир мамлакат одамларсиз яшай олмайди. Урушдан олдин ҳам Украина аҳолиси зичлиги паст ва жуда нотекис тақсимланган эди", деди ижтимоий-иқтисодий, демография ва меҳнат иқтисодиёти бўйича олим Либанова CNNʼга берган интервьюсида.

Унинг сўзларига кўра, туғилиш даражаси ҳар бир аёлга битта боладан ҳам пастга тушиб кетган. Европада бу кўрсаткич 1,4 ни, Қўшма Штатларда эса 1,6 ни ташкил қилади.

CNN шунингдек, ҳарбий можаронинг аҳолининг репродуктив саломатлигига салбий таъсирини хабар қилган бир нечта шифокорлар билан суҳбатлашди. Улар ҳомиладор бўлишдаги қийинчиликлар, ёш аёлларда эрта климакс ва эркакларда сперма сифатининг ёмонлашиши ҳақида хабар беришди.

Ўтган йилнинг сентябр ойида Украина оммавий ахборот воситалари мамлакат аҳолиси 2025 йилга келиб 28,7 миллионга камайганини хабар қилишди. 2019 йил декабрь ойида ўтказилган электрон аҳолини рўйхатга олиш натижаларига кўра, аҳоли сони 37,3 миллион кишини ташкил этган.

Расмий маълумотларга кўра эса, 2021 йилда Украина аҳолиси 41,9 млн кишини ташкил этган. 1991 йилда мамлакат нақ 52 млн кишилик нуфусга эга бўлган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid