"Қизилқум" клуби мураббийи қўлга олинди
У 2008 йилда туғилган ўсмирни жамоанинг асосий таркибига ўйинчи сифатида қабул қилиш эвазига 20 млн сўм талаб қилган.

Навоийда футбол мураббийи ушланди. Мазкур хабарни ЎФА тасдиқлади.
“Қизилқум” профессионал футбол клубининг “U-19” жамоаси бош мураббийи гарчи, ўйинчилар жамоага белгиланган синовларда сараланиб, клуб комиссиясининг қарори ва раҳбарнинг тегишли буйруғи асосида қабул қилинишини билсада, ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда Нурота туманида яшовчи, 2008 й.т. ўсмирнинг ишончига кирди.
Аниқроғи, уни жамоанинг асосий таркибига ўйинчи сифатида қабул қилиш эвазига 20 млн сўм талаб қилди.
Аммо, бош мураббий сўралган пул маблағини олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ашёий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ ИИВ академиясига киритиш учун 12 минг доллар олганлар ушланганди.
