Айрим ҳудудларда ҳарорат 25 даражагача кўтарилади
"Ўзгидромет" 15-18 феврал учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Ўзбекистонда 15-18 январ кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.
Мамлакат шимолида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 16-17 февралда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-17 февралда 1-6° илиқ, 18 февралда 3-8° илиқ, кундузи 15 ва 17 февралда 10-15° илиқ, 16 февралда 5-10° илиқ, 18 февралда 15-20° илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 16 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 16-17 февралда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 15 февралда 17-22° илиқ; 16-17 февралда 12-17° илиқ, 18 февралда 18-23° илиқ; Навоий вилояти шимолида 15-17 февралда 1-6° илиқ, 18 февралда 3-8° илиқ, кундузи 15 ва 17 февралда 10-15° илиқ, 16 февралда 5-10° илиқ, 18 февралда 15-20° илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё,Жизззах, Самарқандда ыаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 16 февралда Самарқанд вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. 15 февралда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 16 февралда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15 ва 17-18 февралда 5-10° илиқ, 16 февралда 7-12° илиқ, кундузи 15-16 февралда 15-20° илиқ, 17 февралда 12-17° илиқ, 18 февралда 17-22° илиқ бўлади.
Жанубда ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 16 февралда Қашқадарё вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 16 февралда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 15-17 февралда кечаси 5-10° илиқ, 18 февралда 8-13° илиқ, кундузи 15 февралда 18-23° илиқ, 16 февралда 15-20° илиқ, 17 февралда 13-18° 18 февралда 20-25° илиқ бўлади.
Водий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. 15 февралда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-9° илиқ, кундузи 15-16 февралда 15-20° илиқ, 17 февралда кечаси 12-17° илиқ, 18 февралда 16-21° илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 16 февралда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. 15-16 февралда қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 15 февралда кечаси 2-7° совуқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади; 16-18 февралда кечаси 0-5° илиққача, кундузи 9-14° илиққача кўтарилади.
