АҚШ давлат котиби БМТ ҳақида кескин гапирди
Ташкилот ҳозирда "аҳамиятсиз" бўлиб қолган, Россия ва Украина фақат АҚШ туфайли музокаралар столида ўтирибди, дейди у.

БМТ улкан салоҳиятга эга, аммо ташкилот ҳозирда "аҳамиятсиз" бўлиб қолган, дейди АҚШ Давлат котиби Марко Рубио.
Унинг таъкидлашича, Россия ва Украина фақат АҚШ туфайли музокаралар столида ўтирибди.
Рубио бу масалани Мюнхен хавфсизлик конференциясидаги нутқида кўтарган. Унинг таъкидлашича, БМТ "дунёда яхшилик воситаси бўлиш" салоҳиятига эга, аммо бугунги кунда "у энг долзарб саволларга жавоб бермайди ва деярли ҳеч қандай рол ўйнамайди".
Давлат котиби БМТ Ғазо сектори ва Украинадаги можароларни ҳал қила олмаганига аниқлик киритди.
17-18 феврал кунлари Женевада Россия, АҚШ ва Украина ўртасидаги уч томонлама музокараларнинг учинчи босқичи бўлиб ўтади. Россия делегациясига президент ёрдамчиси Владимир Мединский бошчилик қилади.
Бу ҳафта АҚШ президенти Доналд Трамп украиналик ҳамкасби Владимир Зеленскийни можарони тинч йўл билан ҳал қилишга чақирди. The New York Times газетасининг ёзишича, Вашингтон Киевга можарони ёзгача тугатиш учун босимни кучайтирди.
