Президент "Ўзчармсаноат" раиси Акбар Султановни ишдан олишга кўрсатма берди
Уюшма раҳбарияти соҳага янгилик олиб кирмагани, пастга тушиб ишламагани танқид қилинди.

Тошкент вилоятидаги йиғилишда "Ўзчармсаноат" уюшмаси раиси Акбар Султановни лавозимидан озод этишга кўрсатма берилди.
Президент раислигидаги йиғилишда уюшма раҳбарияти соҳага янгилик олиб кирмагани, пастга тушиб ишламагани танқид қилинди.
Пойабзал ишлаб чиқарадиган 972 та корхонадан 378 таси фаолиятини тўхтатган бўлса, яна 120 таси қувватини ярмидан ҳам фойдаланмаяпти. Қолип, боғич, фурнитура бўйича ҳалигача импортга боғлиқлик бор.
Оқибатда ўтган йили экспорт бўйича ваъда қилган 250 миллион долларнинг 40 фоизи ҳам таъминлангани йўқ. Уюшманинг бу йилги ишлаб чиқариш ва экспорт режаси ҳам қониқарсиз экани кўрсатиб ўтилди.
