Ёнғин хавфсизлиги талаблари қўпол равишда бузилган объектлар вақтинча ёпилади
Бу "Aviator" савдо марказида содир бўлган йирик ёнғин каби бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш учун қўлланилади.

Ёнғин хавфсизлиги талаблари қўпол равишда бузилган объектлар фаолияти тўхтатилади. Бу ҳақда ФВВ видеобаёнотида маълум қилинди.
Тошкент шаҳридаги "Aviator" савдо марказида содир бўлган йирик ёнғин каби бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш учун республика бўйлаб ушбу тоифадаги объектларда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши юзасидан ишчи гуруҳ тузилди.
Ўрганиш ва текширувлар олиб борилмоқда. Ўрганишлар давомида ёнғин хавфсизлиги талабларининг қўпол равишда бузилиши аниқланган объектлар фаолияти камчиликлар бартараф этилгунга қадар вақтинча тўхтатилади.
Эслатиб ўтамиз, 31 январ куни "Aviator" савдо марказида содир бўлди. Оқибатда бир киши вафот этди. Ҳодиса сабаб жиноят иши очилди.