platina.uz
Жамият

Агентлик: фуқароларнинг шахсий маълумотлари ташқи манбаларга тарқалмаган

Ижтимоий ҳимоя агентлиги шахсий маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида зарур чора-тадбирлар кўрилаётганини билдирди. 

Агентлик: фуқароларнинг шахсий маълумотлари ташқи манбаларга тарқалмаган

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ижтимоий тармоқларда фуқароларнинг шахсий маълумотлари тарқалганлиги хусусида баёнот берди.

Агентлик ахборот тизимларига тааллуқли айрим маълумотлар Интернет тармоғига чиқиб кетгани қуйидагича изоҳланган:

Айтилишича, дастлабки ўрганишлар натижасига кўра, мазкур ҳолат Агентлик томонидан аввал фаолият юритилган эски маълумотлар базасига тааллуқли.

Шу билан бирга, фуқароларнинг шахсий маълумотлари ташқи манбаларга тарқалмаган.

Айрим ахборот сайтларида эълон қилинган маълумотлар ҳолатнинг ҳақиқий мазмунига мос келмайди. Айни пайтда ҳолат бўйича белгиланган тартибда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

"Фуқароларнинг шахсий маълумотлари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Агентлик томонидан зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда. Текширув натижалари юзасидан қўшимча ахборот белгиланган тартибда жамоатчиликка тақдим этилади", дейилади хабарда.

Аввалроқ Статистика қўмитаси аҳоли маълумотлари алоҳида серверда хавфсиз сақланаётганини билдирган.

Рўйхатга олиш билан боғлиқ маълумотларининг хавфсизлиги бўйича хавотирга ўрин йўқлиги айтилган.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid