Ушбу ҳафтада ҳарорат пасайиб, қор ёғиши кутилади
27-28 январ кунлари Россия ҳудудларидан нам ва нисбатан совуқ ҳаво массалари кириб келади.

Ушбу ҳафтада Ўзбекистонда бироз совуқ ва нам ҳаво кузатилади. Бу ҳақда "Ўзгидромет" хабар берди.
Бугун Ўзбекистон бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Навоий вилоятининг шимолий ҳудудларида баъзи жойларда қор ёғиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати кундузи 5-10 даража илиқ атрофида бўлади.
27-28 январ кунлари Россия ҳудудларидан нам ва нисбатан совуқ ҳаво масслари кириб келади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир ёғади, қорга айланади) бўлади. 29-30 январ кунлари эса ҳаво массалари шарққа томон силжийди, республиканинг марказий ва шарқий ҳудудлари бўйича баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин.
Тошкентда: бугун ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво ҳарорати кундузи 7-9 даража илиқни ташкил этади.
Эртага кечга томон ёмғир ёғиши мумкин. 28-29 январьда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади. 29 январга келиб, ҳарорат кечалари 1-3 даража совуққача, кундуз кунлари 0-2 даража илиққача пасаяди.