platina.uz
Жамият

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин тушиб, қор ёғиши кутилади

Жорий йилнинг 22-24 январ кунлари мамлакат ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келади.Ҳарорат шимолда кечалари 12-15 даража совуққача пасаяди. 

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин тушиб, қор ёғиши кутилади

"Ўзгидромет" ҳавонинг кескин совиши ва қор ёғишидан огоҳлантирди.

Жорий йилнинг 22-24 январ кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келади.

22 январда, 23 январь куни кечаси ва эрталаб Ўзбекистон бўйича асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 22-23 январ кунлари қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади.

Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 22-25 м/с гача кучайиши мумкин.

22-24 январ кунлари ҳарорат кечалари 3-8 даража совуққача, кундуз кунлари 3 даража совуқ-2 даража илиққача; шимолда кечалари 12-15 даража совуққача, кундуз кунлари 2-5 даража совуққача пасаяди.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid