platina.uz
Жамият

Ўзбекистонда яқин кунларда ҳаво ҳарорати пасайиб кетади

Ҳудудларда қор ва ёмғир ёғиши кутилади. Шимолда ҳарорат  кечаси 2-7° совуққача тушади. 

Ўзбекистонда яқин кунларда ҳаво ҳарорати пасайиб кетади

Ўзбекистонда яқин кунларда ҳаво ҳарорати пасаяди. 14-17 январ кунлари учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди.

Республика шимолида ҳаво ҳарорати ўзгарувчан бўлади, 14 январда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 15 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, 16-17 январда баъзи жойларда қор ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15 январда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 14 январда кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади, 15-17 январда кечаси 2-7° совуққача, кундузи 2° совуқ-3° илиққача пасаяди.

БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгарувчан бўлади, 14 январда ёғингарчилик кутилмайди, 15-17 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 14-15 январда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 14 январда кечаси 4-9° илиқ, кундузи 15-20° илиқ бўлади, 15-17 январда кечаси 0-5° совуққача, кундузи 15-16 январда 0-5° илиққача пасаяди, 17 январда 2-7° илиқ бўлади; Навоий вилояти шимолида 14 январда кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади, 15-17 январда кечаси 2-7° совуққача, кундузи 2° совуқ-3° илиққача пасаяди.

ТОШКЕНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгарувчан бўлади, 14 январда ёғингарчилик кутилмайди, 15 январда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 16-17 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15 январда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 14 январда кечаси 1-6° илиқ, кундузи 13-18° илиқ бўлади, 15-17 январда кечаси 2° совуқ-3° илиққача, кундузи 0-5° илиққача пасаяди.

ҚАШҚАДАРЁ ВА СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгарувчан бўлади, 14 январда ёғингарчилик кутилмайди, 15 январда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 16-17 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 14-15 январда 3-8° илиқ бўлади, 16-17 январда 2° совуқ-3° илиққача пасаяди, кундузи 14 январда 17-22° илиқ бўлади, 15-16 январда 1-6° илиққача пасаяди, 17 январда 2-7° илиқ бўлади.

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгарувчан бўлади, 14-15 январда ёғингарчилик кутилмайди, 16-17 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ-3° илиқ, фақат 16 январда 0-5° илиқ, кундузи 14-15 январда 5-10° илиқ бўлади, 16-17 январда 0-5° илиққача пасаяди.

РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ

Ҳаво ўзгарувчан бўлади, 14 январда ёғингарчилик кутилмайди. 15-16 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15 январда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 14-15 январда кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 7-12° илиқ бўлади, 16-17 январда кечаси 3-8° совуққача, кундузи 0-5° совуққача пасаяди.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid