platina.uz
Спорт

Шавкат Мирзиёев Президент Олимпиадаси ўйинлари иштирокчиларини табриклади

Саралаш босқичларида иштирок этган 100 мингдан зиёд ёшлар орасидан финалгача қарийб 3 минг нафар киши етиб келди. 

Шавкат Мирзиёев Президент Олимпиадаси ўйинлари иштирокчиларини табриклади

Шавкат Мирзиёев Президент Олимпиадаси ўйинларининг ғолиб ва совриндорлари ҳамда барча иштирокчиларини табриклади.

Ўзбекистонда илк бор ўтказилган Президент Олимпиадасининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Унда давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг мусобақа ғолиблари, совриндорлари ва барча иштирокчиларига табригини президент матбуот котиби Шерзод Асадов ўқиб эшиттирди.

Қутловда таъкидланганидек, саралаш босқичларида иштирок этган 100 мингдан зиёд ёшлар орасидан финалгача етиб келган қарийб 3 минг нафар энг иқтидорли спортчиларимизнинг беллашувларини бутун халқимиз катта қизиқиш ва ҳаяжон билан кузатди. Эришилган ғалабалар, рекорд натижалар Янги Ўзбекистонда юксак салоҳиятли олимпия захиралари етишиб келаётганидан далолат беради.

Ёш чемпионлар намойиш этган ирода ва маҳорат келгусида Ўзбекистон байроғини жаҳон ареналарида янада баланд кўтаришга хизмат қилишига ишонч билдирилди.

Табрикда саралаш ва финал босқичларини юксак даражада ташкил этган ҳудудлар раҳбарлари, вазирлик ва идоралар, спорт федерациялари, ўқув муассасалари жамоалари, волонтёрлар ва спорт мухлисларига миннатдорлик изҳор этилди.

Президент қутловида спортчиларга келгуси мусобақаларда ёрқин ғалаба ва натижалар тилади, дейилади хабарда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid