platina.uz
Жамият

Ўзбекистон "Nvidia" компанияси билан суперкомпютер кластерини ишга туширади

Сунъий интеллект бўйича Президент танлови ташкил этилади. Ҳар йили 100 нафар энг иқтидорли ёшлар саралаб олиниб, АҚШ, БАА ва Европа компанияларига стажировкага юборилади. 

Ўзбекистон "Nvidia" компанияси билан суперкомпютер кластерини ишга туширади

Президент сунъий интеллект соҳасини ривожлантириш бўйича режаларни айтди. Жумладан:

– "Nvidia" компанияси билан суперкомпютер кластери ишга туширилади, АҚШнинг Кремний водийсида Миллий трансфер офиси очилади, барча ҳудудлардаги "Келажак марказлари"да СИ бўйича мактаб дастури жорий қилинади;

– мактаблар ўртасида ҳар йили сунъий интеллект йўналишида энг яхши стартап ғоялари бўйича танлов ўтказиш тизими йўлга қўйилади. Ҳар бир ҳудудда ғолибликни қўлга киритган мактабда энг замонавий сунъий интеллект лабораторияси ташкил этилади;

– Сунъий интеллект бўйича Президент танлови ташкил этилади. Ҳар йили 100 нафар энг иқтидорли ёшлар саралаб олиниб, АҚШ, Бирлашган Араб Амирликлари, Европанинг илғор технологик компанияларига стажировкага юборилади;

– ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган йирик ташаббус – "5 миллион сунъий интеллект етакчилари" лойиҳасига старт берилади.

– 2030 йилга қадар 4,75 миллион ўқувчи ва талаба, 150 минг ўқитувчи, 100 минг давлат хизматчиси ўқитилади. Бунда сунъий интеллект мактаб, касб таълими ва олий таълим тизимларига ҳам интеграция қилинади;

– ҳар йили ноябр ойи "Ёшлар учун сунъий интеллект ойлиги" деб эълон қилинади ва доимий равишда "Ипак йўли сунъий интеллект форуми" ўтказиб борилади.

Аввалроқ президент фармони билан Бюрократияга қарши дастурнинг асосий вазифалари белгиланганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid