platina.uz
Сиёсат

Франция билан транспорт-логистика бўйича ҳамкорлик кучайтирилади

Президент Шавкат Мирзиёев француз делегациясини қабул қилди.

Франция билан транспорт-логистика бўйича ҳамкорлик кучайтирилади

Ўзбекистон ва Франция стратегик шериклик, транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиради.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 27 ноябр куни Транскаспий транспорт йўлаги бўйича инвесторлар форумида иштирок этиш учун Тошкентга келган Франция транспорт вазири Филипп Табаро билан ушбу масалани муҳокама қилган.

Учрашувда фуқаролик авиациясида алоқаларни кенгайтириш, транспорт соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш, шу жумладан, яқинда ташкил этилган Ўзбекистон – Франция университети имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid