Президентнинг давлат корхоналарида таннархни камайтириш бўйича фармойиши қабул қилинди
Ундан кўзланган асосий мақсад 2026 йилда давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган корхоналарда маҳсулот таннархини камайтириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш этиб белгиланди.

Давлат корхоналари фаолияти самарадорлиги оширилади.
“Давлат корхоналарида таннархни камайтириш ва самарадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармойиши (Ф–59-сон, 18.11.2025 й.) қабул қилинди.
Фармойишни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсад 2026 йилда давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган корхоналарда маҳсулот таннархини камайтириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш этиб белгиланди.
Фармойишга кўра, давлат корхоналарида маҳсулот таннархини камайтириш ва меҳнат унумдорлигини оширишнинг қуйидаги асосий йўналишлари белгиланди, жумладан:
- харажатларни ҳар чоракда қайта таҳлил қилиш (spending review) орқали келгуси даврдаги ҳар бир йўналиш устуворлигидан келиб чиқиб, бюджетни тўлиқ “нолдан” қайта кўриб чиқиш;
- тежамкор ишлаб чиқариш ва меъёрлаш тамойилларини жорий этиш.
Шунингдек, давлат корхоналарида таннархни камайтириш ва самарадорликни ошириш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси тузилади ва унинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:
- давлат корхоналарига харажатларни мақбуллаштириш ва самарадорликни ошириш бўйича дастурлар тайёрлашда методологик ёрдам бериш;
- тўлов тизимини такомиллаштириш орқали дебитор ва кредитор қарздорликларни камайтириш.