platina.uz
Жамият

Бухорода 35 минг долларга симоб сотган шахслар ушланди

Симоб ва уни ўз ичига олган бирикмаларни эркин сотиш, сотиб олиш, сақлаш ёки ундан маиший шароитда фойдаланишга рухсат берилмайди. У кучли заҳарлилик даражасига эга. 

Бухорода 35 минг долларга симоб сотган шахслар ушланди

Бухорода 35 минг АҚШ долларига симоб сотган шахслар ушланди.

Давлат хавфсизлик хизматининг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Миллий гвардиянинг ҳудудий бошқармалари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Унда Бухоро шаҳрида яшовчи, 1998 й.т. шахс ва Бухоро туманида истиқомат қилувчи, 1984 й.т. фуқаро ўзаро тил бириктириб, мамлакатимизда эркин сотилиши тақиқланган, 3 дона флаконда бўлган жами 343 гр симоб моддасини 35 минг АҚШ долларига сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят Кодексининг 185-1-моддаси 2-қисми “б”, “в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Симоб ва уни ўз ичига олган бирикмаларни эркин сотиш, сотиб олиш, сақлаш ёки ундан маиший шароитда фойдаланишга рухсат берилмайди. Шунингдек, у кучли заҳарлилик даражасига эга бўлиб, мамлакатимиз ҳудудида эркин айланиши тақиқланади.

Аввалроқ Тошкентда наркосавдогар оила қўлга олинганди.

Улар Тожикистондан гиёҳвандлик воситаларини контрабанда қилиб, пойтахтда сотиш билан шуғулланиб келган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid