ЮНЕСКО Ўзбекистонга миннатдорлик билдирди
Ташкилот Ўзбекистон халқи ва ҳукуматининг фавқулодда самимий қабул, саховатли меҳмондўстлигини юқори баҳолаган.

ЮНЕСКО Самарқанддаги 43-сессия юқори даражада ташкил этилгани бўйича Ўзбекистонга миннатдорлик билдирди.
Бош конференция Ўзбекистон ҳукуматининг таклифига биноан 2025 йил 30 октябрдан 13 ноябргача Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтди.
"Қадимий цивилизация ва бой меросга эга бўлган Ўзбекистоннинг маданий хазиналари делегациялар ўртасида ўзаро тушуниш ва ҳамжиҳатлик руҳини мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшди", дейилади миннатдорлик хабарида.
Ташкилот Ўзбекистон халқи ва ҳукуматига фавқулодда самимий қабул, саховатли меҳмондўстлик ва Конференция ишининг энг яхши шароитларда ўтказилишини таъминлаш учун кўрилган барча чоралар учун чуқур миннатдорлик билдирган.
- Жумладан,ташкилот 43-сессияни ажойиб Самарқанд шаҳрида ўтказиш имкониятидан алоҳида мамнуният билдиради.
- Ўзбекистон ҳукуматини барча аъзо давлатлар, ассоциация аъзолари ва кузатувчиларнинг тўлиқ иштирокини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари учун юқори баҳолайди.
- Ўзбекистон халқи ва ҳукуматига, хусусан, Президент Шавкат Мирзиёевга қўллаб-қувватлаши, Бош конференция эҳтиёжларига эътибори ва шахсий иштироки учун самимий ва чуқур миннатдорлик билдиради.
- Сессиянинг узлуксиз ва самарали ишини таъминлаган барча ўзбек хизматлари ва ходимларига уларнинг ажойиб фидойилиги ва юқори профессионаллиги учун миннатдорлик билдирган.