platina.uz
Жамият

Навоий ва Сурхондарёда иситиш мавсуми бошланди

Кўп қаватли уйлар, ижтимоий соҳа ва бошқа объектларга қиш мавсумида узлуксиз ва бир меъёрда иссиқлик энергияси етказиб берилиши айтилган.

Навоий ва Сурхондарёда иситиш мавсуми бошланди

Бугун, 3 ноябрдан Сурхондарё ва Навоий вилоятларида ҳам иситиш мавсуми бошланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлари фармойиш имзолаган.

Қайд этилишича, коммунал хизматлар кўрсатилаётган ҳудудлардаги кўп қаватли уйлар, ижтимоий соҳа ва бошқа обектларга қиш мавсумида узлуксиз ҳамда бир меъёрда иссиқлик энергияси етказиб берилади.

Эслатиб ўтиш керак, Ўзбекистонда ҳафта ўрталарида ҳаво ҳарорати кескин — шимолий ҳудудлар ва Навоий вилояти шимолида -5 даражагача, тоғларда -10 даражагача пасайиши кутиляпти. Душанба ва сешанба кунлари деярли барча ҳудудларда ёғингарчилик бўлиши, тоғ ва тоғолди ҳудудлари қор ёғиши ҳодисаларига гувоҳи бўлиши мумкин.

Бунгача Тошкент шаҳри ва вилояти, Фарғона вилоятида ҳам иситиш мавсумлари бошланган эди.

Шунингдек, иситиш мавсумида 1,1 миллиондан ортиқ эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан моддий ёрдам берилади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid