platina.uz
Жаҳон

Афғонистондаги зилзила оқибатида 20 киши ҳалок бўлди

Ушбу ҳодиса Ўзбекистон ҳудудларига ҳам таъсир қилган, Термизда  5 баллик ер силкиниши қайд этилганди. 

Афғонистондаги зилзила оқибатида 20 киши ҳалок бўлди

Афғонистондаги зилзила сабаб 20 киши қурбон бўлди.

Бу ҳақда Afganistan International хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, 140 дан ортиқ одам жароҳат олган.

Дастлаб саккиз киши вафот этгани маълум қилинган.

Зилзила эпицентри Саманган вилоятида бўлиб, у ерда 6,8 магнитудали зилзилалар қайд этилган. Ер силкиниши Ўзбекистон ва Тожикистонда ҳам қайд этилган, Сурхондарё вилоятида Рихтер шкаласи бўйича 5,0 ва Тошкентда 2,0-3,0 магнитудали зилзилалар қайд этилган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid