platina.uz
Жамият

Ўзбекистонда об-ҳавонинг кескин ўзгариши кутилади

4-6-ноябр кунлари республиканинг барча ҳудудларига совуқ ва нисбатан нам ҳаво массалари кириб келади. Кундуз кунлари ҳарорат 8-13 даража илиқ бўлади. 

Ўзбекистонда об-ҳавонинг кескин ўзгариши кутилади

Жорий йилнинг 3 ноябр куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 4-6-ноябр кунлари республиканинг барча ҳудудларига совуқ ва нисбатан нам ҳаво массалари кириб келади. Республика бўйича об-ҳавонинг кескин ўзгариши кутилмоқда.

3-5-ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда қорга айланади.

4-6-ноябрга келиб ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва кечалари 0-3 даража илиқни ташкил этади, баъзи жойларда совуқ бўлиши мумкин, кундуз кунлари 8-13 даража илиққача бўлади.

Кейинчалик ноябр ойининг охиригача ҳаво ҳарорати кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқдан 5-10 даража илиққача, кундузи 8-13 даража илиқдан 18-23 даража илиққача ўзгариб туради.

Ноябр ойида ўртача ойлик ҳаво ҳарорати меъёрдан 1-1.5 даража паст бўлиши кутилмоқда, баъзи жойлада меъёрга яқин бўлади.

Ноябрь ойининг иккинчи ва учинчи ўн кунлигида (2-3 кун) ёғингарчилик асосан ёмғир кўринишида кутилмоқда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid