platina.uz
Жамият

Ўзбекистонда жорий мавсумда илк бор туман тушиши кузатилади

Республика бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди, кечқурун Қорақалпоғистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин. 

Ўзбекистонда жорий мавсумда илк бор туман тушиши кузатилади

Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб жорий куз мавсумида илк бор туман тушиши кузатилади. Бу ҳақда "Ўзгидромет" кунлик об-ҳаво маълумотида эълон қилди.

30 октябр куни кундузи ёғингарчилик кутилмайди, кечқурун Қорақалпоғистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин.

Баъзи ҳудудларда туман тушиши мумкин. Шамол тезлиги 7-12 м/с гача, баъзи ҳудудларда 13-18 м/с гача кучаяди, чангли тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат 20-25° бўлади.

Пойтахтда ёғингарчилик бўлмайди. Шамол тезлиги 3-8 м/с гача бўлади. Ҳарорат 23-25° бўлади.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик бўлмайди. Шамол тезлиги 7-12 м/с гача бўлади. Ҳарорат 13-18° бўлади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid