Японияда аёл киши илк бор бош вазир бўлди
Такаити собиқ бош вазир Синдзо Абэнинг издоши ва Маргарет Тетчер мухлиси ҳисобланади.

Либерал-демократик партия раҳбари Санаэ Такаити Япониянинг янги бош вазири этиб сайланди ва мамлакат тарихида бу лавозимни эгаллаган илк аёл бўлди.
Такаити Япониянинг собиқ бош вазири Синдзо Абэнинг издоши ва Маргарет Тетчер мухлисидир. У ўта консерватив қарашлари билан танилган.
Эслатиб ўтиш керак, Япониянинг аввалги бош вазири Сигеру Исиба август ойи охирида истеъфога чиққан эди.