Япония бош вазири истеъфога чиқади
20 июл куни бўлиб ўтган парламент сайловларида ҳукмрон блок кўпчилик овозни йўқотиб, мағлуб бўлган.

Япония бош вазири Сигеру Исиба август ойи охиригача истеъфога чиқишини билдирди. Бу ҳақда “Маиничи” газетаси хабар берган.
Истеъфодан олдин у учта собиқ ҳукумат раҳбарлари: Ёсихиде Суга, Фумио Кисида ва Таро Асо билан учрашишни режалаштирган.
Агар вазир истеъфога чиқса, парламентнинг навбатдан ташқари йиғилишида янги бош вазир сайлови ўтказилади. Айни пайтда ҳукмрон Либерал-демократик партия (ЛДП) парламентда озчиликни ташкил этади. Унинг раиси Сигеру Исиба сайловда ютқазиши мумкин, деб ёзади газета.
20 июл куни бўлиб ўтган сайловларда ЛДП ва "Комеито" партиясидан иборат ҳукмрон блок парламент юқори палатасида кўпчиликни йўқотди. Бу Исиба учун кетма-кет иккинчи йирик сайлов мағлубиятидир.
2024 йилнинг кузида ҳукмрон коалиция парламентнинг асосий қуйи палатасида кўпчиликни йўқотди. Шундан сўнг, ЛДПдаги кўпчилик, газета ёзганидек, бош вазирни истеъфога чиқишни талаб қила бошлади.
Эслатиб ўтамиз, Исиба ҳокимиятга 2024 йил октябрда келганди. Агар у лавозимдан кетса бу Японияда 2020 йилдан буён тўртинча вазир алмашуви бўлади.