Зойир Мирзаев болалар заҳарланиши бўйича масъуллар ишдан олиниши лозимлигини айтди
25 сентябр куни Пискент ва Бўка туманларидаги боғча болалари заҳарланиш сабаб шифохонага ётқизилганди. Жами 2 мингга яқин бола заҳарланди.

Зойир Мирзаев болалар заҳарланиши бўйича барча масъуллар ишдан олиниши кераклигини айтди.
Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев вилоятнинг бир неча туманидаги давлат боғчаларида икки мингга яқин бола оммавий заҳарланганига муносабат билдирди. Ҳоким бунинг учун Санэпидқўмитанинг вилоят бошқармаси бошлиғидан тортиб, ўша туман бўлими бошлиқларини ҳам бараварига ишдан олиш кераклигини айтди.
Эслатиб ўтиш керак, 25 сентябр куни эрталаб Пискент ва Бўка туманларидаги боғча болалари заҳарланиш билан шифохонага ётқизилган эди.
Дастлабки маълумотларга кўра, улар сифатсиз кефирдан заҳарланган.
Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармаси 25 сентябр куни Жиноят кодексининг 257-1-моддаси 1-қисми (санитария қонунчилигини ёки эпидемиянинг олдини олиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатган.
Иш юзасидан етти киши қўлга олинганди. Боғчалар эса 2 октябрдан қайта фаолият бошлади.